Lenovo – табиатни асраш ва рақамли технологиялар уйғунлиги
Lenovo — 180 та бозор (мамлакат)да миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатувчи, ўз илмий-тадқиқот марказлари тармоғи ва бутун дунё бўйлаб 35 та ишлаб чиқариш майдончаларига эга компания.
Компаниянинг ўзига қарашли ва қўшма корхоналар, шунингдек, ODM (Original Design & Manufacturer) ишлаб чиқаришдан иборат ноёб гибрид ишлаб чиқариш модели унинг нафақат рақобатбардош устунлигини, балки маҳсулот ишлаб чиқариш ва таъминот занжири юқори самарадорлиги ва назоратини таъминлайди. Шунинг шарофати билан, Gartner талқинига кўра, жаҳондаги 25 та энг йирик таъминотчилар рейтингида Lenovo 8-ўринни эгаллади.
Хилма-хил ечимлар портфели
Lenovo — ноутбуклар етказиб беришда дунёда етакчи, бироқ компания инновациялари аллақачон шахсий компютерлар ва мобил қурилмалар доирасидан ташқарига чиққан. Lenovo 2018 йилдаёқ жаҳонда биринчи рақамли суперкомпютерлар таъминотчиси сифатида ном қозонди. Ҳар йили ўтказиладиган Top500.org. рейтинги маълумотлари ҳам бунга шоҳидлик беради. 2020 йилда дунёдаги ҳар учинчи суперкомпютер (рейтингдаги барча суперкомпютерларнинг 36 фоизи) Lenovo тизимларида ишлаган. Бу бошқа исталган ишлаб чиқарувчининг кўрсаткичларидан юқори.
Компаниянинг R&D (Research and Development, Тадқиқотлар ва Ишланмалар)га доимий инвестициялари сабабли Lenovo ақлли шаҳарлар ва саноат учун Нарсалар интернети (IoT)дан тортиб, тўлдирилган реаллик ва метакоинотлар сингари рақамли технологиялар етакчи таъминотчиларидан бирига айланди. Бугунги кунда компаниянинг патентлар портфелида 33 мингдан ортиқ ихтиролар мавжуд. Нарсалар интернети интеллектуал технологиялари, IT инфратузилмаси ва вертикал ечимлар (Smart IoT, Smart Infrastructure and Smart Verticals)ни ўз ичига олган 3S стратегиясидан келиб чиқиб, Lenovo ўзининг сервис-провайдер ва комплекс рақамли хизматлар таъминотчиси трансформациясини изчиллик билан амалга оширмоқда. Бунинг учун компаниянинг уч асосий бизнес-гуруҳи масъул: Сервис ечимлари ва хизматлари гуруҳи (Solutions and Services Group, SSG), Инфратузилма ечимлари гуруҳи (Infrastructure Solutions Group, ISG) ва Интеллектуал қурилмалар гуруҳи (Intelligent Devices Group, IDG).
Сервис ечимлари ва хизматлари гуруҳи (SSG)
Мижозлар, бизнес самарадорлиги ва мослашувчанлигини ошириш мақсадида, ўзларининг IT-инфратузилмаси, дастурий таъминоти учун комплекс IT-ечимларга, шунингдек, кенгайтирилган истеъмол модели имкониятларига эга қўшимча хизматлар ва сервисларга тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда. SSG бўлинмалари шундай эҳтиёжлар учун шахсий компютерлар, инфратузилма ёки интеллектуал вертикал ечимлар, сервис хизматлари, техник қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни бошқариш бўйича хизматлар ва бошқаларни ўз ичига олган комплекс таклифларни шакллантириш билан шуғулланади.
Инфратузилма ечимлари гуруҳи (ISG)
Катта маълумотларнинг тарқатиш учун юқори самарали IT-инфратузилма керак бўлади. Сунъий интеллект, кенгайтирилган ҳисоблашлар (Edge computing), гибрид булутли муҳитлар — Lenovo ISG тақдим этаётган ечимлар фақат булар билан чегараланмайди. Улкан воситалар портфели, кенг мижозлар тармоғи ва тўлиқ интеграциялашган ноёб ODM+ бизнес-модели шарофати билан Lenovo жаҳондаги энг тез ривожланаётган инфратузилма ечимлари таъминотчиларидан бирига айланди. Ўзида йўлга қўйилган она платалар ишлаб чиқариш, тизимларни лойиҳалаш, серверларни йиғиш ва бошқа маҳсулотлар Lenovo га инновацияларни жорий этиш, турли соҳалардаги мижозлар учун мослаштирилган таклифларни яратиш имконини беради.
«Рақамли трансформациялар ҳисоблаш инфратузилмасини мунтазам янгилаш ва кенгайтириб боришни тақозо қилади. Lenovo кўп йиллардан буён саноат йўлбошчиси сифатида IT-инфратузилма соҳасида энг илғор технологияларни таклиф этиб келмоқда. Албатта, атроф-муҳит муҳофазаси ҳам доимий кун тартибимизда — бу компаниямиз стратегиясининг муҳим қисмидир. Инфратузилма ечимларидан ташқари, шахсий тизимлар ва мобил қурилмалар бозорида яққол етакчи саналамиз, шунингдек, кенг қамровли хизматлар кўрсатамиз. Биз келажакни интеграциялашган ечимларда кўрамиз ва бунга алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳозирда биз дунёдаги энг тез ривожланаётган инфратузилма вендоримиз. Марказий Осиё биз учун устувор ривожланиш минтақаларидан бири ҳисобланади. Биз минтақага, инсон ресурсларига инвестицияларни кўпайтиряпмиз, шериклик тармоғини ривожлантиришга сармоя киритяпмиз, хизмат кўрсатиш соҳамизни кучайтиряпмиз, минтақавий эҳтиёт қисмлари омборларини очишга тайёргарлик кўряпмиз. Биз Premier Support кенгайтирилган қўллаб-қувватлаш дастурини, шунингдек, шериклар учун Lenovo 360 платформасини ишга туширдик», — деди Lenovo Инфратузилма ечимлари гуруҳи (ISG)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Андрей Кутуков.
Интеллектуал қурилмалар гуруҳи (IDG)
Lenovo — жаҳонда жўнатилган сўнгги қурилмалар сони бўйича биринчи ўринда туради. Компания, шунингдек, Қозоғистонда ҳам етакчи мавқега эга. Lenovo маҳсулотлар портфелига қуйидагилар киради: компютерлар (ThinkPad, ThinkBook, Yoga ва бошқалар), ўйин ноутбуклари (LOQ ва Legion), планшетлар, мониторлар, аксессуарлар, Motorola смартфонлари, AR &VR, ҳамкорликда ишлаш (ThinkSmart) ва киберхавфсизлик (ThinkShield)) ечимлари, иш, ўқиш, дам олиш учун бошқа инновацион маҳсулотлар ва хизматлар.
Ҳамма нарсага илмий асосланган ёндашув ва барқарор ривожланиш йўли
Lenovo технология ва инновациялар фақат самарадорликни ошириш ёки нимагадир иқтисодий қиймат қўшиш мақсадида яратилмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Компания барқарор ривожланиш тамойилларига ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш учун илмий асосланган ёндашувга амал қилади. Lenovo ишлаб чиқаришда карбонат ангидрид чиқиндилари ва электр энергиясини истеъмол қилишни камайтириш имконини берувчи патентланган инновацион жараённи йўлга қўйди, компания таъминот занжирида биоёқилғидан фойдаланмоқда, инфратузилма ечимлари ва суперкомпютерларида экологик тоза суюқ совитиш тизимини ўрнатмоқда. 2023 йилнинг январ ойида Lenovo углерод нейтраллиги мақсадлари SBTi томонидан тасдиқланган дунёдаги илк компютер ва смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлди.
Lenovo ҳар жабҳада корпоратив жавобгарликни биринчи ўринга қўяди. Компаниянинг ESG соҳасидаги саъй-ҳаракатлари соҳанинг кўплаб эътирофларига сазовор бўлган: Lenovo «Корпоратив тенглик индекси 2022», 2022 йилги Bloomberg «Гендер тенглиги индекси» рейтингларига, 2022 йилги Hang Seng «Корпоратив барқарорлик индекси» АА+ рейтингига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter