Лениннинг жасадини ўғирламоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Москва Қизил майдонидаги мақбарадан коммунистларнинг собиқ етакчиси Владимир Лениннинг жасадини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Ҳодиса ҳақида ТAСС агентлиги манбаси маълумотни тасдиқлаган.
ОАВнинг хабар беришича, воқеа 6 февралга ўтар кечаси ярим тунда содир бўлган.
Полиция эътиборини мақбара ёнида кетаётган эркакка қаратди, эркак бинога яқинлашиб, эшикни очишга уринди. Уни тўхтатишгач, у Лениннинг жасадини ўғирламоқчи эканлигини тан олди.
«Ҳодиса 6 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Эркак Владимир Лениннинг жасади жойлашган мақбарани очиб, уни ўғирламоқчи бўлганида қўлга олинган. Қўлга олинган шахс маст ҳолатда бўлганлиги аниқланди», — деди ТAСС суҳбатдоши бўлган манба.
Эслатиб ўтамиз, 1924 йилда вафот этган Лениннинг жасади ўлимидан сўнг мумиёланиб, ушбу мақбарага қўйилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter