Лазизбек Муллажонов хитойликка ютқазиб қўйди
-92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов мусобақани тарк этди.
Чорак финалда хитойлик Суэчжен Ҳанга қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу бокс делегациямизнинг биринчи йўқотиши эмас. Аввалроқ -63 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев Мўғулистон вакилига имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларидаги иштирокини тўхтатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter