Лавров Украина билан музокараларни кечиктириш хавфини баҳолади
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни кечиктириш хавфини баҳолади. Унинг фикрича, жараён қанчалик кечикса, келишиш шунчалик қийин бўлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот ангентлиги маълум қилди.
Лавровнинг сўзларига кўра, президент Владимир Путин давлат думаси раҳбарияти ва фракция раҳбарлари билан учрашувда Россиянинг позициясини баён қилган.
«Президент учрашув иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Украина «тарихи» ҳақида гапириб, биз музокаралардан бош тортмаймиз, бироқ буни рад этаётганлар тушунишлари керакки, улар бу жараённи қанча вақт кечиктирса, биз билан музокара олиб бориш шунчалик қийин бўлади», дейди Лавров.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москванинг Киев билан музокараларга тайёрлигини маълум қилган эди. Кремлнинг Украина томонига қўяётган талаблари ўзгаришсиз қолмоқда. Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг сўзларига кўра, президент Володимир Зеленский уларга сўзсиз қарши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter