«КХШТ йўқ бўлса, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистонга ёмон бўлади» – Лукашенко
Кеча, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтган КХШТ саммитида Белорусь президенти Александр Лукашенко агарда КХШТ йўқ бўлса, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистонга ёмон бўлишини айтиб ўтди.
Лукашенконинг таъкидлашича, КХШТ тақдири Россиянинг Украинадаги махсус операциясининг муваффақиятига боғлиқ.
«Агарда Россия Украинада ютқазса, КХШТ ташкилоти йўқ бўлади. Агарда КХШТ йўқ бўлса, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистонга ёмон бўлади», дейди Лукашенко.
Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) ҳарбий-сиёсий халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter