Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДР томони кескин таҳдид билан чиқди

КХДР томони кескин таҳдид билан чиқди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим мудири ўринбосари Ким Ё Чжон агар Жанубий Корея «ҳарбий қарама-қаршиликка борса» мамлакат ядро қуролидан фойдаланишини айтди.

Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

«Агар Жанубий Корея ҳарбий қарама-қаршиликка кирса, бизнинг ядровий жанговар кучларимиз муқаррар равишда ўз бурчларини бажаришга мажбур бўлади», — дея Ким Ё Чжоннинг сўзларини келтирган агентлик.

Шунингдек, у Жанубий Корея мудофаа вазирининг КХДРга қарши зарба бериш ҳақида гапириши «жуда катта хато»  эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея мудофаа вазири Со Ук 1 апрел куни Жанубий Корея қуролли кучлари Шимолий Кореяда «ҳар қандай нишонни аниқ ва тез уриш»  имкониятига эга бўлган кўп сонли ва турли турдаги ракеталарга эга эканлигини айтганди.

Бир неча кун аввал Жанубий Корея разведкаси КХДР етакчиси хатарли амалиётга қўл урмоқчилиги бўйича огоҳлантириш эълон қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг