Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: КХДР Жанубий Кореянинг сигналларига жавоб бермаяпти

ОАВ: КХДР Жанубий Кореянинг сигналларига жавоб бермаяпти

Шимолий Корея расмийлари уч кундан бери Жанубий Корея билан ҳарбий алоқа линияси бўйича мунтазам қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

КХДР алоқа линияси ишламаётгани ҳақидаги маълумот Жанубий Корея расмийлари томонидан берилган.

Пхенян ва Сеул икки алоқа канали орқали кунига икки марта қўнғироқлашишади. Aлоқа ҳарбий ишонч телефони ва Кореялараро алоқа идораси орқали амалга оширилади.

7 апрел, жума куни номаълум сабабларга кўра КХДР вакиллари жанубий кореялик ҳамкасбларининг улар билан боғланиш уринишларига жавоб беришни тўхтатди.

Шу билан бирга, Кореялараро алоқа идораси дам олиш кунлари ишламайди, Сеул эса шанба ва якшанба кунлари фақат ҳарбий ишонч телефони орқали алоқа ўрнатишга ҳаракат қилган.

Пхенян ва Сеул ўртасидаги алоқалар ва ҳарбий музокаралар билан боғлиқ бошқа тафсилотлар номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг