Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДР Жанубий Корея билан мулоқот қилишга тайёр эканлигини билдирди

КХДР Жанубий Корея билан мулоқот қилишга тайёр эканлигини билдирди

Фото: «Politobzor.net»

Пхеньян Сеул билан Корея уруши расман тугатилгани тўғрисида конструктив мулоқотга тайёр. Бу ҳақда Корея Ишчилар партияси Марказий қўмитаси бўлими бошлиғининг ўринбосари, Шимолий Корея раҳбарининг синглиси Ким Е Чжонг маълум қилган.

У KCNA ахборот агентлиги томонидан чоп этилган мақолада Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг 1950-53 йиллардаги Корея урушининг тугашини эълон қилиш ҳақидаги сўнгги таклифини «қизиқарли ва яхши ғоя» деб билишини айтган.

«Биз Корея ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва ривожлантириш истиқболларини доимий яқин алоқада конструктив муҳокама қилишга ҳаракат қилишга тайёрмиз. Жанубий Корея душманлик қилмаса ва бизни қарши ҳаракат қилишга ундамаса, иккиламчи стандартлар билан ўжарлик кўрсатмаса, ўтмишда бўлганларни унутса», — дейилади мақолада.

Аввалроқ КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Тхэ Сон Корея урушининг расман тугатилиши ҳақидаги декларациянинг қабул қилинишига эрта эканлигини айтганди.

«Корея ярим оролидаги урушни тугатиш тўғрисида эълон қилиш масаласи БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида қайта кўтарилди. Маълумки, урушни тугатиш — бу мамлакатда тинчликни сақлаш механизмини яратиш учун қилиниши керак бўлган нарса. Корея ярим оролда уруш тугаганини эълон қилишга ҳали эрта», — деган Ли Тхэ Сон ўз баёнотида.

Унинг фикрича, Корея ярим оролидаги барча муаммоларнинг марказида АҚШнинг КХДРга нисбатан душманлик сиёсати ётади.

«Уруш тугаганини юз марта эълон қилсинлар, лекин атрофимиздаги сиёсий вазият ва АҚШнинг душман сиёсати ўзгармагунча ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди», — деди Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг