Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Квант компьютер хотираси яратилди. Бу нима беради?

Квант компьютер хотираси яратилди. Бу нима беради?

Фото: «RT»

Британиянинг Ланкастер университети олимлари ўта кам энергия сарфловчи квант компьютер хотирасини яратишди. Бу ҳақда «REGNUM» университет сайтига асосланиб хабар берди.

Олимлар ихтирони патентлашга ҳам улгуришди. Бу технология замонавий компьютерларни буткул ўзгартириб юбориши, ҳозир ишлатилаётган  динамик хотирали DRAM қурилмалари ва флешкалар ўтмишга айланиши айтилмоқда. Бу ихтиро ахборотни ёзиш ва ўқиш тезлигини ошириб юбораркан. Қолаверса, фойдаланувчининг маълумотлари унда ишончлироқ сақланади, дейилмоқда.

Янги қурилманинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда ахборотларни сақлаш давомийлиги ҳатто Коинотнинг ёшидан ҳам катта бўлиши маълум қилинган.

Солиштириш учун: янги технология маълумотларни сақлаш марказларида энергия сарфини 20 фоизгача камайтиради, компьютерга маълумотларни сақлаш ёки ўчиришга эса ҳозирги DRAM қурилмаларникидан 100 баробар кам энергия кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг