Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ердаги мобил станцияга илк маротаба йўлдошдан квант сигнал йўлланди

Ердаги мобил станцияга илк маротаба йўлдошдан квант сигнал йўлланди

Фото: «Factor-e»

Хитойдаги Жанубий фан ва технологиялар университети мутахассислари Ердаги мобил станцияга сигнал юборишда биринчи марта квантли криптогарфиялаш усулларидан фойдаланишди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.

2016 йилнинг августида фазога чиқарилган «Мо-цзи» йўлдоши ёрдамида хитойликлар квантли коммуникациялар устида тадқиқотлар ўтказишаётганди. Улар синовларнинг охирги босқичида Ердаги мобил (кўчма) станцияга сигнал юборишда илк маротаба квантли криптогарфиялаш усулидан фойдаланишга эришишди.

Квантли криптографиялаш бўйича ушбу синовнинг яна бир хос жиҳати шундаки, Ердаги станция нафақат кўчиб юради, балки ўлчамлари ҳам жуда кичик. Бошида «Мо-цзи» билан уланишда Ерда 10 тонналик станция ишлатилганди, энди эса унинг оғирлиги 80 килограмм атрофида.

Келгусида квантли криптография технологиясидан янада яхши ҳимояланган алоқа каналларини яратишда фойдаланиш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг