Кувайтда ўзбек оши биринчи ўринни олди
Кувайтда «Saud Alarfaj-group» компанияси ташаббуси билан миллий таомлар фестивали ташкил этилди. Унда хорижий мамлакат дипломатлари иштирок этди.
Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон элчихонаси меҳмонларни мамлакатимиз ҳақидаги материаллар, сайёҳлик йўналишлари, таълим ва сайёҳлик тизимидаги ислоҳотлар, халқ амалий санъати намуналари, миллий либослар, безак буюмлари билан яқиндан таништиришди.
Шунингдек, меҳмонлар анъанавий ошхонага ташриф буюриб, ўзбек миллий таоми ошнинг тайёрланиш жараёнига гувоҳ бўлишди. Ош пишгач эса фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар ва иштирокчилар ўзбек таомини татиб кўрдилар.
Ҳайъат аъзоларининг берган баҳолари бўйича ўзбек оши биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон элчихонасига эсдалик совғалари ҳамда ҳар қандай мамлакатдаги бизнес-классда иштирок этиш учун 2 та чипта топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter