Кутилмаган инфекция туфайли қизча оёқ ва қўлларидан айрилди
АҚШда стрептококк инфекцияси билан касалхонага ётқизилган қиз иккала оёғи ва ўнг қўлидан айрилган.
Ота-онасининг сўзларига кўра, етти ёшли Виктория Пастен-Моралеснинг касаллиги кутилмаганда бўлди ва жуда тез ривожланган. 29 февраль куни унинг иситмаси кўтарилиб, оғриқдан шикоят қила бошлаган. Кейин қиз қайт қилишни бошлайди, лаблари ва қўллари кўкара бошлайди.
«У қандай қилиб касалликни юқтирганини билмаймиз, аммо ҳаммаси 12 соатдан камроқ вақт ичида содир бўлди», деди онаси.
Касалхонада Викторияга «А» гуруҳидаги стрептококк ташхиси қўйилди. Кейинги икки ҳафта ичида у саккиз марта жарроҳлик амалиётини ўтказди. Қизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг иккала оёғи ва ўнг қўлини кесиб ташлашга тўғри келган. Ҳали яна қўшимча операциялар талаб қилиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter