Кутилаётган ёғингарчилик сабаб тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
2024 йил 6-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Ўзгидромет хабарига кўра, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Шунингдек, 7-8 феврал куни А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши автойўлда яхмалак ва қор уюмларини юзага келтириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter