Товуқ тухуми «Instagram»да лайклар бўйича рекорд ўрнатди
Товуқ тухуми акс этган сурат «Instagram» ижтимоий тармоғида 26 миллиондан ортиқ лайк йиғиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бунгача рекорд 18 миллион лайк тўплаган Кайли Женнерга тегишли эди.
Сурат «world record egg» номли аккаунтда жойланган бўлиб, саҳифа 4 январь куни яратилган.
Саҳифа эгаси фойдаланувчиларга тармоқда лайклар бўйича янги рекорд ўрнатиб, Кайли Женнердан ўзиб кетишни таклиф қилган. Ва одамлар шу мақсад билан уни фаол лайклашни бошлашган.
10 кун ичида биргина тухумдан иборат саҳифа 2,6 миллион аъзога, сурат эса 26,4 миллион лайкка эга бўлган.
Саҳифанинг номаълум соҳиби электрон почта орқали «BuzzFeed» нашри журналистларининг бир неча саволига жавоб берган. У ўзини Буюк Британия қишлоқларидан бирида яшовчи Генриетта номли товуқ, тухумни эса Юджин деб таништирган.
Сирли фойдаланувчининг айтишича, у «Instagram»даги энг машҳур 20 та пост ҳақидаги мақолани ўқиб, бу рекорддан ўзиб кетишга қарор қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter