Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Kun.uz жаримага тортилди

Kun.uz жаримага тортилди

Фото: «Kun.uz»

21 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди Kun.uz нашри раҳбари ва асосчиларидан бири Махсуджон Асқаровни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184−2-моддасида (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва уни базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди.

Ушбу хабар сайтга жойланганидан сўнг (21 июнь, соат 20:42) Kun.uz ўз сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида ўзбек тилидаги хабар ва мақолалар эълон қилишни тўхтатди. Бу ҳолатга таҳририят томонидан изоҳ берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг