Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 1-3 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози тадқим этилди.

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Фақат 2 ноябрда кечаси ва куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни 22-25 даража илиқ қийматига етади.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтимизда 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундузи бугун ва эртага 19-21 даража илиқ, 3 ноябрь якшанба куни 23-25 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг