Бэйл вице-президент бўлиш учун қўшимча 30 килограмм вазн тўплади (видео+фото)

Таниқли актёр Кристиан Бэйл таниб бўлмас даражада ўзгарди. АҚШ вице-президенти Дик Чейни ролини ўйнаш учун унга қўшимча 30 килограмм вазн керак бўлди.
Бейл учун бу қийин бўлди десангиз, қаттиқ адашасиз, у ўрганиб кетган. Келинг, унинг фильмографиясига кўз югуртирамиз.


«Кунлик рационим бир қултум қаҳва ва бир бўлак олмадан иборат эди», — дея эслайди Кристиан Бэйл ўша даврни.


Ҳарбий асир ролини ўйнаш учун бу сафар нафақат Кристиан Бэйл, шунингдек актёрлар Жереми Дэйвис ва Стив Заннлар ҳам озишларига тўғри келди. Актёрларга далда бўлиш учун фильм режиссёри Вернер Ҳерцог ҳам парҳезга ўтганди ўшанда.

Вьетнамда йўқотилган 25 килограмм яна жойига қайтди.

Бу сафар Кристиан шунчаки овқатни камайтиргани йўқ, у жисмоний машқларга зўр берди. «Жиннидек соатлаб тинмай югурардим, аммо ўзимни жуда яхши ҳис этардим», — дейди актёр.
«Жангчи» фильмидаги иккинчи пландаги роли учун илк «Оскар»ни қўлга киритган Бэйл яна «бэтмениада»га тайёрлана бошлади ва кунига 6000 калория қабул қилишга ва машқларга зўр беришга ўтди.

Хуллас, фақат меҳнат билан, меҳнатни қадрлайдиганлар билан Бэйл шу даражага эришди. Озиш ёки семиришга қийналаётган инсонлар шу актёрнинг фаолияти билан яхшилаб танишиб кўришса фойдадан холи бўлмайди. «Ҳолливуд фильмлари нима учун зўр» деган саволга эса аллақачон жавобни бериб бўлдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter