Криштиану Роналду судга берилди
Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду устидан Флорида штати (АҚШ) округ судида жамоавий даъво аризаси берилди. Бу ҳақда Coin Telegraph хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, футболчи Binance криптовалюта биржасини реклама қилган. Даъвода Роналду «Binance билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтмаган қимматли қоғозларни таклиф қилиш ва сотишда рағбатлантиргани, ёрдам бергани ёки фаол иштирок этгани» айтилган.
2022 йилда португалиялик ўзининг NFT токенларини яратган Binance компанияси билан кўп йиллик ҳамкорликка эришганди. Айбловда таъкидлашича, платформа рўйхатдан ўтмаган қимматли қоғозларга инвестицияларни жалб қилган, бу эса маълум йўқотишларга олиб келган.
Аввалроқ, Месси Роналдудан ўзиб кетиб, асрнинг энг яхши футболчиси дея топилгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter