Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремль Қодировнинг соғлиғи ҳақида «справка» бермайди — Песков

Кремль Қодировнинг соғлиғи ҳақида «справка» бермайди — Песков

Кремль Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома бермайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари маъмуриятида бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам, президент маъмурияти саломатлик ҳақидаги тиббий маълумотномаларни бериши даргумон, шунинг учун бу борада айтадиган гапимиз йўқ», деди Кремль матбуот котиби Рамзан Қодировнинг ҳақидаги саволга жавобан.

Бундан ташқари, у Чеченистон раҳбари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ҳеч қандай учрашув бўлмаганини айтди.

Аввалроқ Чеченистон раҳбарининг касаллиги ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаганди. Бундай маълумотларнинг асосий манбаи Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов бўлди.

Ўз навбатида, Қодиров ўзининг аҳволи яхши эканини айтиб, видео тарқатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг