Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремль ҳукумат қачон шакллантирилишини маълум қилди

Кремль ҳукумат қачон шакллантирилишини маълум қилди

Фото:«Government.ru»

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков янги ҳукумат Петербург халқаро иқтисодий форуми(ПХИФ)гача шакллантирилишини журналистларга маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Албатта, ҳукумат конституция бўйича шакллантирилиши керак»,­ — деган Песков.

Петербург халқаро иқтисодий форуми шу йил 24 — 26 май кунлари ўтказилади.

Ҳукуматнинг йиғилиши янги таркиб билан шу йилнинг 17 май куни ўтказилиши керак.

Президент Владимир Путиннинг инаугурация маросимидан кейин Россия ҳукумати истеъфога чиққан эди. Эртаси куни Давлат думаси Дмитрий Медведевни бош вазир лавозимига тайинлади.

Ҳукумат раҳбари бош вазир ўринбосарлари бўйича таклифлар берди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига Антон Силуанов тайинланиши мумкин (у молиявий-иқтисодий комплексга раҳбарлик қилади).

Бош вазир ўринбосарлари лавозимига Татяна Голикова (махсус блок), Алексей Гордеев (агросаноат комплекси), Дмитрий Козак (саноат ва энергетика), Виталий Мутко (қурилиш), Юрий Борисов (мудофаа-саноат комплекси), Олга Голодец (маданият ва спорт), Максим Акимов (рақамли иқтисод, транспорт ва алоқа) ҳамда Константин Чуйкенко (ҳукумат девони раҳбари) тайинланиши кутилаяпти.

Шунингдек, фан ва таълим вазирлиги ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам шакллантирилади.

Фан ва таълим вазири лавозимига Олга Васильева ҳамда Елена Шмелева номзодлари илгари сурилаяпти.

Сергей Лавров (ташқи ишлар вазири), Сергей Шойгу (мудофаа вазири) ва Денис Мантуров (саноат ва савдо вазири) ўз лавозимларида қолади.

Янги ҳукумат таркибида Михаил Абизов, Александ Ткачева ва Максим Соколов бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг