Кредитга машина олиб бераман дея 70 кишини «ухлатганлар» жазоланди
Қашқадарёда кредитга машина олиб беришни ваъда қилиб, 70 нафар фуқаронинг 1,5 млрд сўм пулини «еб кетган» шахсларга суд ҳукми ўқилди.
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди судланувчиларни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ҳамда «в» (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарлик) бандлари билан айбли топиб, Т.3.га 10 йил муддатга, А.Ш.га 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter