Кўзлари кўкарган бола видеоси бўйича расмий муносабат берилди
Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келганлиги ва уни отаси калтаклагани қайд этилган видео тарқалди.
Мурғак болага нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз берган бўлиб, ҳозирда туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши таъминланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter