Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўйлак остидаги кобра: самолётда ўта қалтис вазият юзага келди

Кўйлак остидаги кобра: самолётда ўта қалтис вазият юзага келди

Жанубий Aфрикада уч километр баландликда учиб кетаётган самолёт учувчиси кобра сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб ёзади Daily Mail.

30 ёшли Рудолф Эразмус бортида тўрт нафар йўловчи билан шахсий самолётда учаётганида кўйлаги остида нимадир қимирлаётганини сезди. Эркак кўзининг қири билан унинг илон эканлигини пайқади. Ҳотиржамликни сақлаб қолган учувчи фавқулодда қўнишни амалга ошириш кераклигини айтди.

«Ҳамма бир зум қотиб қолди. Игна тушаётганини эшитиш мумкин эди», — деди учувчи.

Учувчи самолётни эсон-омон қўндиришга муваффақ бўлди, кобра одамни ҳам, бошқа одамларни ҳам чақмай, самолётдан судралиб чиқиб кетди. Рудолф ўзини қаҳрамон деб ҳисобламаслигини айтган ва йўловчиларига хотиржамлик ва чидамлилик учун миннатдорчилик билдирди.

«Бу, албатта, машғулотларда қўлланиладиган ҳолат эмас», — дея қўшимча қилди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг