Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корхона раҳбари банк ходимлари билан тил бириктирди

Корхона раҳбари банк ходимлари билан тил бириктирди

Фото: Xabar.uz

Термиз шаҳрида фуқароларнинг номига 379 млн сўм кредит расмийлаштириб ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан АТ «Халқ банк»нинг Сурхондарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «J.S.» хусусий корхонаси раҳбари А.А. банкнинг Термиз филиали ходимлари билан тил бириктириб, хусусий корхонада аслида ишламаган фуқаролар номига сохта кредит ҳужжатлари йиғма жилдини тайёрлашиб, 16 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз жами 379 млн сўм истеъмол кредити ажратишга эришиб, ушбу кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг