Коронавируснинг янги штамми болаларда қандай юзага чиқади?
Коронавируснинг Британия штамми болаларда бир қатор ўзига хос аломатлар билан кечади, деб хабар берди «Express».
Вирусни юқтирган болаларнинг ярмидан кўпи чарчоқдан азият чекишади, уларнинг аксарияти одамови бўлиб қолишади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, гўдакларда касаллик жазава ва йиғи-сиғи билан намоён бўлиши мумкин.
Шунингдек, коронавируснинг Британия штамми аниқланган кўпгина болалар бош оғриғидан шикоят қилишган. Шу билан бир вақтда уларнинг қорни ҳам оғриши мумкин.
37 даражадан юқори тана ҳарорати касалликка чалинган болаларнинг деярли ярмида учрайди. Шунингдек, томоқ оғриғи ҳам организмга инфекция тушганлигини билдириши мумкин. Бундан ташқари, бир ёшгача бўлган чақалоқларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳа йўқолишидан қийналишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter