Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни юқтириб олган учувчи бир ой карантинда бўлса ҳам, тузалмади

Коронавирусни юқтириб олган учувчи бир ой карантинда бўлса ҳам, тузалмади

Фото: «Facebook»

«Qantas» авиакомпанияси учувчиси, австралиялик 53 ёшли Майкл Крю коронавирусни юқтириб олгач, бир ой карантинда бўлишига қарамай, барибир тузалмади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Майкл Лондондан Пертга қайтиб келгач тест топширган. Афсуски, натижа мусбат чиққан. Дастлаб бош оғриғи ва йўтал бошланган, кейинчалик тана ҳарорати 39 даражагача кўтарилиб кетган.

Учувчи коронавирусни Лондонда юқтириб олганига шубҳаси йўқ. Унинг айтишича, парвоздан олдин озиқ-овқат дўконига кирган.

«Менга хизмат кўрсатган миттигина аёл сотиб олган маҳсулотларимга қараб йўталди. Ўша вақтда ҳаммасини ташлаб юбориш хаёлимдан ўтганди», — дейди австралиялик.

Таҳлил натижаларини олгач Майкл уйида ўзини изоляция қилган. Бироқ бир ойдан сўнг коронавирусга топширган таҳлил натижаси яна мусбат чиққан. Бундан у шокка тушиб қолган.

Австралияликнинг сўзларига кўра, касаллик унинг соғлигига жиддий зарар етказган, организми учун чинакам синов бўлган.

«Ҳақиқатан ҳам ёрдам берадиган тиббий воситалар йўқ деб ўйлайман. Ҳаммаси организмингизга боғлиқ», — деб тан олган учувчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг