Коронавирусни бошидан ўтказганлар учун махсус рецептлар ишлаб чиқилди
Британиялик ошпаз Райан Райли COVID-19дан сўнг таъм билиш қобилиятини йўқотган инсонлар учун махсус рецептларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда CTV News хабар берган.
COVID-19ни бошидан ўтказган одамларнинг аксариятида ҳид ва таъм билиш қобилияти заифлашади. Шу билан бирга, айрим ҳолатларда оддий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам уларнинг кўнглини айнитади. Ушбу аломатлар тузалгандан кейин ҳам бир неча ой давомида сақланиб қолиши мумкин.
Рилей янги рецептларни кашф этишда Британиянинг COVID-19 тадқиқотчилари билан ҳамкорлик қилди.
«Саримсоқ, пиёз ёки тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари узоқ муддатли COVID билан касалланган кўпгина одамларга ёқмай қолади. Шундай қилиб, мазали рецептлар яратиш учун ушбу маҳсулотларнинг ўрнини босувчи воситаларни топишимиз керак эди», — дейди ошпаз
COVID-19 беморлари учун таомларни ўз ичига олган Райлининг рецептлар китоби 29 март куни чиқади. Уни бепул юклаб олиш мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter