Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашувчиларга катта пул ваъда қилинди

Коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашувчиларга катта пул ваъда қилинди

Фото: «poisknews.ru»

Лондонда хавфли вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун синовларда қатнашган кўнгиллиларга 3500 фунт стерлинг (4 580 АҚШ доллари) тўланади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.

Лондоннинг Уайтчепел ҳудудида жойлашган Queen Mary био-корхоналар инновацион маркази тадқиқотлар учун 24 нафар жамоатчилик аъзоларини жалб қилмоқда.

Уларнинг организмига хавфли вируснинг икки кучсиз туридан юборилади ва коронавирус аломатлари «чақиртирилади». Сўнг Hvivo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган восита синовдан ўтказилади. Унинг самарадорлигини текшириш учун беморлар икки ҳафта давомида карантинда сақланади.

Бундан ташқари, яна 35 га яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда ва Британия ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун қўшимча 46 миллион фунт ажратишга ваъда бермоқда.

Аммо, мутахассисларнинг таъкидлашича, вакцинанинг тасдиқдан ўтишига қадар ҳозирги эпидемияни тўхтатишга кеч қолиниши мумкин. Чунки бугунги кунда дунё бўйлаб 110.000дан ортиқ киши COVID-19 билан касалланишга улгурган. Вакциналарни синаб кўриш эса шу йилнинг апрел ойи охирида бошланади ва 14 ой давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг