Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши вакцина Шимолий Кореяга керак эмасми?

Коронавирусга қарши вакцина Шимолий Кореяга керак эмасми?

Фото: «Nikolay Gyngazov / Global Look Press»

КХДР ҳукумати мамлакатнинг халқаро COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши бепул вакцинани олишга қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақда «Aмерика Овози» (Voice of America) ёзмоқда.

Нашр манбаларига кўра, Шимолий Корея бир неча ойдан бери таъминот билан боғлиқ бюрократик муаммоларни ҳал қилмаганлиги сабабли, амалда ўзини препаратсиз қолдирди. Хусусан, расмийлар таъминот логистикаси билан шуғулланувчи мутахассисларнинг мамлакатга киришига рухсат бермаяпти.

Бундан ташқари, КХДР AstraZeneca вакцинасининг ножўя таъсирлари келиб чиққан ҳолатларда жавобгарликдан бош тортиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашга тайёр эмас. Шунингдек, Шимолий Кореяда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Препаратларни сақлаш учун зарур шароитга эга омборлар сони етарли эмас. Ёрдамдан эса расмийлар бош тортишмоқда.

Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат «катта инқироз»га дуч келгани, чунки у фуқароларни коронавирусдан ҳимоя қилиш чораларини кўрмагани сабабли ўз вазифаларига бепарво муносабатда бўлганлиги учун партия мансабдорларини ишдан бўшатишига тўғри келганини айтганди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунга қадар КХДРда бирорта ҳам COVID-19 касаллиги қайд этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг