Коронавирусга қарши эмланмаган бўлсангиз, яхшиси, у ёққа бормаганингиз маъқул
Aвстрия 15 ноябрдан янги коронавирусга қарши эмланмаган ёки касал бўлмаган одамлар учун локдаун жорий қилмоқда. Бу ҳақда Aвстрия канцлери Aлександр Шалленберг маълум қилди. Бундай қарор коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият фонида қабул қилинди, деб хабар беради «ТAСС».
«Тўртинчи тўлқин бизни тўлиқ куч билан қамраб олди. Бугун биз эртага, яъни душанбадан бошлаб Aвстрияда эмланмаганлар учун локдаун жорий этишга қарор қилдик. Бу 12 ёшдан ошган одамлар учун уйдан чиқишни чеклашни назарда тутади. Улар фақат айрим ҳоллардагина яшаш жойини тарк этиши мумкин бўлади», — деди сиёсатчи.
Хусусан, эмланмаган фуқаролар ўз уйларини фақат дорихона, супермаркетга бориш, муҳтожларга ёрдам бериш, ишлаш ва сайр қилиш учун тарк этишлари мумкин бўлади. Лекин улар кийим-кечак, мебель, спорт анжомлари ва бошқаларни сотадиган дўконларга кира олмайдилар.
8 ноябрдан бошлаб эмланмаган ёки коронавирусга чалинмаган австрияликлар ресторанлар, барлар, кафелар, массаж ва гўзаллик салонлари, фитнес марказлари, кинотеатрлар, театрларга ташриф буюриши ва меҳмонхоналарга кириши мумкин эмас.
Коронавируснинг дельта штамми ҳозирда Aвстрияда кенг тарқалмоқда. Мамлакатда аҳолининг қарийб 70 фоизи — 5 миллиондан ортиқ киши ихтиёрий эмланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter