Коронавирус яна авж олгани ҳақидаги хавотирларга расмий муносабат берилди
Коронавирус (СOVID-19) инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор, дейилади Санэпидқўмита расмий баёнотида.
Пандемия бошланган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 июль ҳолатига дунёда 692,1 млн нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн нафари (0,9 фоиз) вафот этган.
Шу билан бирга, касалланиш дунё бўйлаб пасайиш тенденциясига эга, аниқланаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил ва ўрта шаклда ўтмоқда.
Республикамизда жорий йил 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99,0 фоиз) соғайган.
«Бугунги кунда республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор.
Бироқ, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда.
Касалланиш бутун дунёда чекингани билан, йўқ бўлиб кетгани йўқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори томонидан жорий йилнинг 4 май куни ўтказилган йиғилишда коронавирус COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган, шунинг билан бирга касалланишдан ҳимояланиш чоралари давом эттирилиши лозимлигини таъкидлаган», дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, республикада коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter