Коронавирус: Ўзбекистонда яна сезиларли ўсиш кузатилди

2020 йил 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5855 (+88) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4199 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1637 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter