Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус туфайли яна бир касаллик авж олиши мумкин

Коронавирус туфайли яна бир касаллик авж олиши мумкин

Фото: «Zen.yandex.ru»

37 мамлакатда 117 миллион нафар бола қизамиққа қарши эмланмагани учун дунёда бу касаллик кенг миқёсда тарқалиб кетиши мумкин. Хабарга кўра, коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашаётгани ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаси жорий этилгани боис тиббиёт ходимлари вакцинацияни амалга оширишга қийналиб қолишади, деб ёзади «The Sun» нашри.

Шифокорлар COVID-19 га чалинган беморларни даволаш билан банд бўлгани учун дунёнинг 24 та мамлакатида қизамиққа қарши вакцинация санаси аллақачон бошқа кунга қолдирилди. Бошқа давлатларнинг ҳам шундай йўл тутиши кутилмоқда.

«Вакцинация санасини қолдириш-қолдирмаслик — COVID-19 тарқалган вазиятда қийин масала; биз мамлакатлар етакчиларини эмланмаган болаларни назорат қилиш чора-тадбирларини кучайтиришга чақирамиз. Қизамиқдан яхши ҳимояланмаган давлатлар вакцинацияни тезроқ амалга ошириши зарур», — дейилади ЮНИСЕФ ва ЖССТнинг «Measles & Rubella Initiative» қизамиққа қарши курашувчи ҳамкорликдаги лойиҳасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг