Коронавирус тарқалиши яна тезлашди: беш юзга яқин киши касалланди
2021 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108184 (+476) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
14 нафари Андижон вилоятида,
18 нафари Бухоро вилоятида,
29 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
10 нафари Наманган вилоятида,
89 нафари Самарқанд вилоятида,
8 нафари Сирдарё вилоятида,
35 нафари Сурхондарё вилоятида,
40 нафари Фарғона вилоятида,
21 нафари Хоразм вилоятида,
49 нафари Тошкент вилоятида,
135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 725 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3452 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter