Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Уханда етти киши пичоқланди
Хитойнинг Ухань шаҳрида (Марказий Хитой, Хубэй провинцияси) эркак кишининг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди. Бу ҳақда сешанба куни Ухань полиция бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса Цайдянь ҳудудида содир бўлган. Қайд этилишича, 39 ёшли Гао исмли фуқаро беш кишини пичоқлаган, яна бир кишини жароҳатлаган. Сўнгра ҳуқуқбузар қочишга тушган ва йўлида дуч келган яна икки йўловчини ўлдирган. Полиция маълумотига кўра, жиноятчи шундан кейин кўприкдан Янцзи дарёсига сакраган.
Ҳозирда қотилликда гумон қилинаётган шахс ёки унинг жасади қидирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter