Коронавирус: Мўғулистонда биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
Пандемия бошланганидан бери Мўғулистонда COVID-19 билан касалланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар берди Синьхуа янгиликлар агентлиги республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Улан-Батор шифохонасида даволанаётган 76 ёшли аёл коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди.
«Кўкрак қафаси мушаклари заифлиги, жиддий респиратор ва юрак-қон томир етишмовчилиги, юқори қон босими, диабет ва сурункали гепатит С унинг асосий касалликлари бўлган. Аёлнинг ҳамроҳ касалликларини COVID-19 инфекцияси зўрайтириб юборган», — дейилади хабарда.
Умуман олганда, Мўғулистонда шу пайтгача 1195 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 824 нафари тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter