Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус «кексалар касаллиги» эмас: Қайси тоифадаги ёшлар ундан эҳтиёт бўлишлари шарт?

Коронавирус «кексалар касаллиги» эмас: Қайси тоифадаги ёшлар ундан эҳтиёт бўлишлари шарт?

Фото: «Газета.ру»

Коронавирусга қарши курашишда орттирилган тажрибалар унинг «кексалар касаллиги» экани тўғрисидаги қарашлари ўзгартиряпти. Таниқли теледоктор Елена Малишева, Федерал тиббий-биологик агентликнинг илмий-клиник маркази олимларига асосланиб, ўз инстаграмида бу ҳақда ёзмоқда.

Малишева хавф гуруҳидагилар асосан кексалар эканини эслатиб ўтаркан, шунинг баробарида ёшлар орасида ҳам коронавирус касаллиги оғир кечаётган ҳолларни таъкидлаган. Масалан, Москвада вирусни юқтирганларпнинг ярми — ёшлар. Улар орасида ИВЛ (ўпкани сунъий вентиляция қилиш қурилмаси)га улаб қўйилаётганлари ҳам бор.

«Булар асосан — қандли диабет, юрак етишмоқчилиги, семириш патологиясига эга ёшлар», — таъкидлайди Елена  Малишева.

Бундай касалликлар ёшлар орасида жуда кўп, шу боис ўзини ўзи ҳимоялашга барча жиддий эътибор қаратиши зарур. Бу ана шундай касаллар, қолаверса, ҳар қачонгиданда бир неча карра босим остида ишлаётган шифокорларни қийин аҳволга қўймаслик учун ҳам муҳим, дейди теледоктор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг