Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус билан боғлиқ вазият аянчли тус олмоқда

Коронавирус билан боғлиқ вазият аянчли тус олмоқда

Фото: «Photo.boltai.com»

Дунё бўйича иккинчи кундирки кетма-кет COVID-19 билан касалланишлар сони бўйича рекорд қайд этилмоқда, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Ўтган бир кеча-кундузда сайёрамизда 350 766 киши COVID-19га чалинди. Бу бир кун олдинги кўрсаткичдан қарийб 12 мингта кўп — кеча 338 779 та коронавирус ҳолати қайд этилгани ҳақида маълумот бергандик.

Энг кўп касалланиш ҳолати Ҳиндистон (70 496) билан АҚШ (52 458)да кузатилди.

Пандемия бошлангандан буён 36,3 миллион киши коронавирусни юқтириб олди, 1 миллиондан ортиқ киши янги касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг