Коронавирус аниқланганлар сони 700 нафарга яқинлашди
![Коронавирус аниқланганлар сони 700 нафарга яқинлашди](https://static.xabaruz.com/crop/6/8/720_460_95_685839781.jpg)
2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 694 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кеча, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарга етгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 25 кишида касаллик аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар 42 нафар бемор соғайиб чиққан, 3 нафари эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter