Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони ошди

Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони ошди

2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 (+23) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Айни пайтда юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизнинг 9  худудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг