Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўринмас ҳайкални 15 минг еврога сотиб олишди

Кўринмас ҳайкални 15 минг еврога сотиб олишди

Фото: «Teeslaw.com»

Италиялик рассом Сальваторе Гарау дунёдаги биринчи кўринмас ҳайкални ким ошди савдосига қўйди. Италиядаги Art-Rite аукционида санъат асари ўз харидорини топди.

Фикрлар ва қувват маконидан яратилган ҳайкал 15 минг еврога (тахминан 190 миллион сўм) сотилди.

Муаллиф санъат асарини I am («Мен») деб номлаган. У янги эгасига ҳайкални очиқ ҳаводаги бўш жой, тўсиқларсиз хусусий уйга жойлаштиришни тавсия қилди. Гарау, шунингдек, ижод маҳсули ўлчамлари 150х150 сантиметр эканлигини маълум қилган.

Гарау ким ошди савдосининг муваффақиятли натижалари бўшлиқ қувватга тўла макон эканлигини исботлашини таъкидлади.

«Гейзенбергнинг ноаниқлик мезонига кўра, уни бўшатганимизда, ҳеч нима қолмаган тақдирда ҳам, бу «ҳеч нарса» ўз қийматига эга бўлади. Шунинг учун у конденсацияланадиган ва заррачаларга, яъни бизга айланадиган энергияга эга», —дея қўшимча қилди рассом.

Харидорга номоддий ҳайкалга эгалик гувоҳномаси тақдим этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг