Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореянинг кадрларни танлаб олишдаги танлов тизими ўрганилди

Кореянинг кадрларни танлаб олишдаги танлов тизими ўрганилди

Корея Республикасининг Миллий институти (NHI) Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги таклифига асосан Ўзбекистондаги давлат идоралари ва ташкилотларидаги кадрлар бўйича масъул ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш дастури ташкил этилди.

Хизмат сафари давомида Кореянинг давлат хизмати тизими, иқтидорли кадрларни ишга жалб қилиш сиёсати, кадрларни режалаштириш, давлат хизматига кириш имтиҳонига тайёргарлик, давлат хизматчиларининг захира тизими, захирани режалаштириш, номзодларни тайёрлаш ва баҳолаш, замонавий HR тизимини яратиш йўналишларида учрашув, семинар, тренинглар ўтказилди.

Ушбу тренингда АКТ вазирлигининг кадрлар бўлими раҳбари Муҳайё Чуллиеванинг ҳам қатнашиши вазирлик тизимига замонавий инсон ресурсларини бошқаришни кириб келишига ёрдам беради.

Шунингдек, Кореянинг Кадрларни бошқариш вазирлигида танловни ўтказиш тартиби, босқичлари, давлат хизматчиларига малака даражаларини бериш механизми юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Мулоқот давомида Кореянинг кадрларни бошқаришдаги сиёсати ҳам таҳлил қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг