Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореяга ишчи виза қачон тикланади? Миграция оид саволларга жавоб берилди

Кореяга ишчи виза қачон тикланади? Миграция оид саволларга жавоб берилди

10 минг нафар фуқаро Россияга соддалаштирилган тартибда ишга жўнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Шунингдек, миграцияга оид қатор саволларга жавоб берилди. 

Ҳозирги вақтда Россияда ишлаш бўйича қандай имкониятлар мавжуд?

Россияда ишлаш истагидаги 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси рус тилида мулоқот қила оладиган, қурилиш йўналишида касб-ҳунарга ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Россия ёки Қозоғистондан бошқа дунёнинг ривожланган давлатларига ҳам ишга кетиш имконияти борми?

Бугунги кунда чет элда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизни хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний бандлигини таъминлаш мақсадида Германия, Словакия, Япония, Литва, Латвия, Болгария, Исроил давлатларида ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари, хусусан, юк машинаси ҳайдовчиси, уй хўжалиги ишчиси, тиббиёт, тикувчилик, электро-техника, пайвандчи каби йўналишларда бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Ҳозирги вақтда Корея Республикасига ишчи визаси билан кетиш мумкинми?

Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги расмий баёнотига кўра, жорий йилнинг ноябрь ойи охирида ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистондан Е-9 ишчи визаси билан меҳнат мигрантларини қабул қилиш жараёни тикланиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг