Кореяда вертолёт ҳалокатга учради
Жанубий Кореянинг Пхохан шаҳри яқинида ҳарбий денгиз кучларига тегишли вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 5 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Экипаж аъзоларидан яна бир киши жароҳатланиб шифохонага ётқизилган.
«MUH-1» русумли амфибия-вертолёт машғулот парвози вақтида қулаган.
Вертолет учиш-қўниш чизиғига 10 метр баландликдан қулаган.
Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Суриштирув гуруҳи ҳодиса бўйича текширув олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter