Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореяда бино қулашидан ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Кореяда бино қулашидан ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Фото: Спорт-Экспресс

Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги Элчихонасининг Консуллик бўлими берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 27-июл куни Кванджу шаҳридаги (Корея Республикаси) тунги клублардан бирида юз берган бино қисмининг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари, жумладан сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётган юртимиз спорт делегацияси аъзоларининг номлари йўқ. Шаҳар полицияси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.

Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига кўра мазкур ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 17 киши, жумладан 9 нафар жаҳон чемпионатининг хорижлик иштирокчилари жароҳат олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг