Корея университети доценти ТАТУ талабаларига инглиз ва ўзбeк тилида онлайн дарс ўтишни бошлади
![Корея университети доценти ТАТУ талабаларига инглиз ва ўзбeк тилида онлайн дарс ўтишни бошлади](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4253109115.jpg)
Жорий йилнинг 9 апрель кунидан бошлаб Жанубий Кореянинг GACHON университетининг Компьютер инжиниринги бўлими доценти (PhD) Акмалбек Абдусаломов Cisco WebEx Meetings сервери орқали дарс ўтишни бошлади.
У ТАТУнинг дастурий инжиниринг ва компьютер инжиниринги факультети 2-босқич талабаларига «Дастурий инжинирингга кириш» фани бўйича инглиз ва ўзбек тилида онлайн машғулотлар олиб бормоқда. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
–
Талабаларимизга масофадан туриб бўлсада сифатли ҳамда энг замонавий фанлар бўйича онлайн дарслар ташкил этмоқдамиз. Бу борада хорижда фаолият юритаётган ҳамкасбларимизни ҳам жалб қилиб, талабаларга масофавий таълим беришни мақсад қилганмиз, – дейди дастурий инжиниринг факультети декани Б.Акбаралиев.
Машғулотлар 15 ҳафта давомида мунтазам равишда пайшанба кунлари соат 14:00да бўлиб ўтиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter