Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўпкари совринига тикилган бўри табиатга қўйиб юборилди

Кўпкари совринига тикилган бўри табиатга қўйиб юборилди

Видеодан скриншот

Зоминда қафасда сақланаётган бўри кўпкарида совринга тикилиши ҳақидаги видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Туман ИИБ ходимлари зудлик билан суриштирув ўтказишди.

Маълум бўлишича, Зомин туманининг Туркман МФЙда яшовчи К.Ғ. ҳудуддаги яйловда бўрини тутиб олиб, қафасда сақлаган. Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган шу туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи О.У. ҳамда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи Р. телефонда қафасдаги бўрини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатиб юборишган.

Зомин тумани ИИБ, туман экология прокуратураси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси туман бўлими вакиллари ҳуқуқбузар К.Ғ.ни тегишли тартибда жазога тортиш чораларини кўришган. Яъни у базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима тўлади. Бўри эса Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудида қўйиб юборилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг