Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари тасдиқланди
Ҳукумат қарори (3-сон, 03.01.2022 й.) билан Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти уй-жойдан фойдаланишда қулай ва хафсиз шароитларни яратиш, умумий мол-мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш учун зарур хизматлар ва ишларни қамраб олади.
Кўп квартирали уйни бошқариш органи уйга кириш қисмида қуйидаги маълумотларни доимий жойлаштириб бориши шарт:
- бошқариш органининг номи, манзили, телефони, иш тартиби, веб-сайти;
- коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларниинг алоқа телефонлари;
- таъмирлаш ишлари вақти;
- мажбурий бадал, кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори.
Бошқариш органи авария вазиятларини бартараф этадиган 24 соат ишлайдиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши керак.
Бунда авария-диспетчерлик хизмати мулкдорларнинг қўнғироқларига 3 минутдан кўп бўлмаган вақтда жавоб бериши лозим.
Шунингдек, хонадонлардаги канализацилар тиқилиб қолганида ва ифлосланиш ҳолатлари бўлганида бу ҳолатлар 2 соатда бартараф этилиши керак.
Совуқ, иссиқ сув, иссиқлик ва электр таъминоти ва канализация авариявий шикастланганда бу ҳолатлар 3 кунда бартараф этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter