Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конгода БМТ ходимларини ўлдирган 51 киши ўлимга ҳукм қилинди

Конгода БМТ ходимларини ўлдирган 51 киши ўлимга ҳукм қилинди

Иллюстратив фото

Конго Демократик Республикасида 2017 йилда БМТнинг икки нафар ходимини ўлдирганликда айбланган 51 кишига нисбатан ҳарбий трибунал ўлим жазоси тайинлади. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Жами 54 кишига айблов қўйилганди. Улардан бири 10 йил озодликдан маҳрум этилди, икки нафари эса оқланди. Айбланувчиларнинг айримларига сиртдан ҳукм чиқарилди, чунки баъзилари қўлга олинмаган ёки қочиб юрибди.

Конгода 2003 йилдан бери ўлим жазосига мораторий эълон қилинган, шу боис ҳукм қилинганлар бир умрга қамалади.

Зайда Каталан ва Майкл Шарп. Фото: «The Guardian» 

БМТнинг ҳалок бўлган ходимлари: экспертлар Зайда Каталан (Швеция) ва Майкл Шарп (АҚШ) 2017 йил март ойида Касаи марказий туманига ҳукумат қўшинлари ва исёнчи кучлар ўртасидаги низони ўрганиш учун йўл олган. Орадан икки ҳафта ўтиб уларнинг жасадлари топилди. Кейин аниқланишича, уларни йўлда қуролли шахслар тўхтатиб, отиб ташлашган.

Ҳукумат бу ишда Камуина Нсапу исёнчи кучларини айблаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг