Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Концлагернинг 100 ёшли собиқ қоровули суд қилинади

Концлагернинг 100 ёшли собиқ қоровули суд қилинади

Заксенхаузен концентрацион лагерининг ёдгорлик мажмуасидаги халоскор ҳайкали. Фото: «РИА Новости»

Welt газетасининг ёзишича, 20 мингга яқин одам ҳалок бўлган фашистларнинг Заксенхаузен концентрацион лагерининг собиқ қўриқчиси 100 ёшида суд олдида жавоб беради.

Маълумотларга кўра, суд жараёни шу йилнинг октябрь ойида бошланади. Бу одам 1942 йилдан 1945 йилгача концлагер қўриқчиси бўлиб хизмат қилган. Суд раиси Франк Старк нашрга хабар беришича, айбланувчининг ўзи суд жараёнида кунига 2-2,5 соатгача қатнашади. Нашрда қўриқчининг исми ва аниқ айбловлар кўрсатилмаган.

Заксенхаузен Берлин шимолида жойлашган. Концлагерда жами 200 мингга яқин одам сақланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг